Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
39 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
2023-06-24 16:02:19 206
Сертификатларни Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Шавкат Таиров ҳамда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Умидахон Марасуловалар топширдилар.
Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 145-сонли қарорига кўра ташкилланган "Аёллар дафтари" рўйхатида турган, ишсизлик тоифасида бўлган аёллар жалб этилган.
Сертификат олган "Фароғат" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Юлдузхон Мирзаева, Одина Марипова ҳамда Шарофатхон Халиловалар имтиёзлик кредит эгалари бўлдилар. Айримларига субсидия асосида тикув машиналари топширилди.
Тадбир иштирокчилари имтиёзли кредитлардан фойдаланиб, ўзларининг кичик бизнесларини бошлаш ҳақида фикрлашдилар.