Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
2023-07-05 19:23:12 314
Куни-кеча ижтимоий тармоқларнинг бирида “Ёғингарчиликда сой ўзани ювила бошлади. Ваҳоланки, у яқинда таъмирланган эди” деб мурожаат берилган. Туман ҳокимлиги ушбу мурожаат юзасидан ўрганиш олиб борди.
Тошлоқ туманидаги “Ёзёвонсой” сойини қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари Ўзбекистон Республикасининг Президентининг ПҚ-98 сонли “2022 -2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори” га асосан амалга оширилмоқда. Буюртмачи Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги инженеринг компанияси томонидан таъмирлаш ишлари молиялаштирилиб, таъмирлаш ишлари ўз вақтида сифатли якунлаш белгиланган.
“Ёзёвонсой” сойини мустаҳкамлаш ишлари "Фарғонамахсуссув пудрат" ДУК томонидан бажарилмоқда. 2022 йилда сой остидаги чуқурлашган ўзанни тўлдириш ишлари бажарилгандан сўнг, навбатдаги бетонлаш ишлари бошланган вақтида каналдаги сув кўпайиб кетиши оқибатида таъмирлаш ишлари вақтинча тўхтаб қолган.
Буюртмачини берган маълумотига кўра, яқин кунларда “Ёзёвонсой” сойида сув тўхтатилиши билан "Фарғонамахсуссув пудрат" ДУК томонидан белгиланган ишлар якунига етказилади.