Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАР УНИБ ЧИҚДИ

×

 2023-07-08 11:20:40    200

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманида 5070 гектар майдонда буғдой етиштирилди. Деҳқоннинг айтишича, бу йил дон йили бўлган. Илғор фермерлар, масалан “Ҳабибахон Илёс Саҳоват” фермер хўжалиги гектаридан 90, “Аминжон бува” фермер хўжалиги эса 80 центнердан ҳосил кўтарди. Ўзбекистон деҳқонининг бошқа юртлардаги касбдошларидан ажралиб турадиган муҳим жиҳати бор: у танти. Фақат ўзимга бўлсин демайди. Бу сафар ҳам шартномадан ортган буғдойдан маҳалла кўй, муҳтож оилаларга улуш тарқатилди.
– Туманимиздаги 1550 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига 200 кг.дан буғдой, 20 бойлам сомон, 20 сотихдан ер бериш режалаштирилган. Бугунгача фуқароларга 178 гектар майдон такрорий экин экиш учун ўлчаб берилди, – дейди туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Иқболжон Қодиров.
Аслобод қишлоғидаги Оминахон Абдуназарова уларнинг бири. Фермер Жумабой Абдусаломов қишлоқ ёшлари, кам таъминланган оилалар қатори ундан ҳам саҳоватини аямади.– Қишлоғимиздаги кам таъминланган, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”да турганларга уч ярим гектар майдонни ҳайдаб, текислаб, уруғини экиб беряпмиз, – дейди Жумабой Абдусаломов.
– Бу ерларга буғдой экилган эди. Кейин фермер менга ўхшаган кам таъминланган оилаларга 20 сотихдан ер берди, – дейди Оминахон Абдуназарова. – Ўғит ва сувдан ҳам ёрдам бераман деди. Мен энди астойдил меҳнат қилиб юқори ҳосил олишга ҳаракат қиламан.
Аҳмаджон Усмоновни туманда “рекордчи ғаллакор” дейишади. У бош бўлган “Ҳабибахон Илёс Саҳоват” фермер хўжалиги ва унинг раҳбарлигидаги ҳудуд Тошлоқда энг юқори ҳосил олди. Бугун эса буғдойдан бўшаган ерни ҳайдаб, текислаб, қатор оляпти. Энди у такрорий экинда ҳам “рекорд” қўймоқчи.
– Ҳудудимдаги 850 гектар майдоннинг 550 гектарини ҳайдаб бўлдик. 350 гектарини текисладик. 150 гектарига сабзи экиш учун қатор олдик. Бир-икки кунда такрорий экин майдонларига юз фоиз сабзи экамиз, – дейди у.
Бир йўла 850 гектарга сабзи эккан фермер ҳам, ҳудуд ҳам топмайсиз, туманда.
Тошлоқликлар азалдан даласига сувни тежаб-тергаб, аммо маромида тарайдиган мироблари билан ҳам ном чиқарган. Бу майдонларда ҳам кечагина буғдой бошоқлари кўкка бўй бериб тўлқинланаётган эди. Машҳур фермер Жума ака Абдусаломов 30 гектар буғдойзор ўрнини тўлиғича такрорий экинга қаратди.
– Мана шу 6 гектарлик майдонга кунгабоқар экканмиз, – дейди таниқли фермер. – Бунинг фойдаси шундаки, ҳосилни ёғ-мой корхонасига шартнома асосида топширамиз. Ёғи, кунжарасини хўжалик аъзоларига бепул берамиз. Яна 2 гектар майдонни картошка учун тайёрлаб қўйганмиз. Уруғ униб қолди. Муддати келган куниёқ экамиз. 
Такрорий экинга барвақт киришган майдонларда уруғ аллақачон бўй кўрсатди. Карам, мойли ўсимликлар, сабзавот, озуқа ўсимликлари кўзни қувонтиради. Аcлида Тошлоқ туманида 4850 гектар майдонга такрорий экин экишмоқчи.
– Ҳозиргача 1300 гектарга озуқа экинлари, 570 гектарга сабзавот, 250 гектарга мойли, 215 гектарга дуккакли ҳамда 10 гектарга полиз экинлари экиш ишлари амалга оширилди. Бугун ҳам барча техник воситаларни жалб қилган ҳолда такрорий экин экиш жадал давом этяпти.