Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТИКУВ МАШИНАСИ БЕРИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР УЙИДА ТИКУВЧИЛИК ҚИЛИБ, РЎЗҒОРИГА ДАРОМАД КЕЛТИРМОҚДАЛАР
2023-07-08 17:49:47 276
Тошлоқ тумани “Айланмажар” маҳалласида яшовчи Умрчахон Собирова “Ёшлар дафтари”га киритилган эди. Маҳалла ҳоким ёрдамчиси Муҳаммаджон Хонқулов томонидан тадбиркорлик қилиш ниятида юрган Умрчахонга тикув машинаси субсидия асосида олиб берилди. Ҳозирда унинг бандлиги таъминланиб “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга берилган имтиёздан фойдаланган Умрчахон Собирова маҳалласидаги 3 нафар ёшга устозлик қилиб тикувчилик фаолиятини юритмоқда. У субсидия асосидаги тикув машинасидан унумли фойдаланиб, оиласини моддий таъминламоқда.
“Хонақа” МФЙда яшовчи Одинахон Мирзаахмедова ҳам “Аёллар дафтари”нинг ишсизлик тоифасига киритилганлиги боис, маҳалла ҳоким ёрдамчиси томонидан субсидия асосида тукув машинаси ажратилди. Натижада О.Мирзааҳмедованинг бандлиги таъминланиб, ўз даромадига эга бўлмоқда.