Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“АЙЛАНМАЖАР” МФЙДА АҲОЛИ БАНДЛИГИГА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ КЎМАКЛАШМОҚДА

×

 2023-07-10 16:51:33    258

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш мақсадида маҳаллаларнинг ўзига хос ўсиш нуқталари – драйверлар белгиланган. Тошлоқ тумани “Айланмажар” МФЙнинг ўсиш нуқтаси-драйвери асосан деҳқончилик бўлиб, ҳозирда 80 фоиз аҳоли иссиқхоналардан фойдаланиб даромад топмоқда.
Маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси бўлиб фаолият олиб бораётган  Муҳаммаджон  Хонқулов ўтган қисқа фурсатда иссиқхона қуриш учун 34 та оилага имтиёзли кредит ажратилишига кўмаклашди. Шунингдек, унинг ёрдамида маҳалладаги яна 28 та оилага деҳқончилик қилиш учун узоқ муддатга ижарага ер берилди.
Ажратилган имтиёзли кредитлар эвазига аҳоли ўз томорқаларида иссиқхоналар барпо этмоқда. Улар йил давомида ҳосил олиб, рўзғори тўкин-сочинлигини таъминламоқда.