Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҲЎЖАААРИҚ МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

×

 2023-07-12 08:20:45    310

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳолининг томорқадан унумли фойдаланиши оилалар турмуш фаровонлигини янада яхшиланишига, даромад манбаи ошишига, бундан ташқари тўкинчилик, арзончилик бўлишига ҳисса бўлиб қўшилади.
Тошлоқ туманининг Хўжаариқ маҳалла фуқаролар йиғинида 3595 аҳоли истиқомат қилиб ҳар қарич ерни қадрлаб ундан унумли фойдаланётган оилалар сони кун сайин ортиб бормоқда.
Жумладан Дилшод Тоштемиров ҳам хонадонида бўш турган 1 сотих ерга иссиқхона ташкил қилиб у ерда Кореянинг “Сольхян” навли қулупнайини етиштириб келмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Қаҳрамон Аҳмедовнинг тавсияномаси билан имтиёзли 28 миллион сўм кредит олиш эвазига иссиқхона ташкил қилиш билан бирга 50 бош куркани ҳам парвариш қилиб кўпайтириб келмоқда.
—Илк ҳосилни 150 минг сўмдан сотишга эришдик,—дейди Д. Тоштемиров.—Олдимизда турган мақсадимиз иссиқхонани янада кенгайтириб қулупнай етиштиришни ривожлантиришдир. 
Ҳудудда истиқомат қилаётган яна бир миришкор Илҳомжон Боймуродов ҳам 30 миллион сўм имтиёзли кредит олиб 3 сотихли иссиқхона ташкиллаган.  Булғор қалампири етиштириб илк ҳосилдан яхшигина даромад олишга эришди. 
Ҳўжааариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси билан 37 та хонадонга имтиёзли кредитлар ажратилган бўлиб бу эса ҳудудда иссиқхона, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш, соҳаларини янада ривожланишига туртки бўлмоқда.
Бундан ташқари "Аёллар дафтари"даги хотин-қизларга ҳамда ёшларга  ижара асосида 30 йил муддатга 15.5  гектар ер ажратилганлиги, 74 нафар ишсизларни иш билан таъминланганлиги ҳам хўжаариқликларнинг турмуш фаровонлиги юксалиб бораётганлигидан далолатдир.