Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”: 11-МАКТАБДА ЎҚУВЧИЛАР УЧУН МУНОСИБ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛАДИ

×

 2023-07-12 18:45:53    296

PDF юклаш
Чоп этиш


 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5250-сонли қарорига асосан Тошлоқ туманида “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2023 йил  биринчи мавсумида фуқаролар томонидан 130 та таклифлар келиб тушган. Овоз бериш жараёнига ўтказилган 123 та ташаббуслар учун 100 мингдан зиёд овоз келиб тушган бўлиб, натижаларга кўра энг кўп овоз олган қиймати 8 миллиард 400 миллион сўмлик 7 та лойиҳа ғолиб деб топилган.
Президентимиз ташаббуси билан 2 мингтадан ортиқ овоз тўплаган барча лойиҳалар ғолиб деб топилгани муносабати билан яна 7 та лойиҳа ғолиблар қаторига киритилди.
Мазкур лойиҳада 7790 та овоз тўплаб ғолиб бўлган тумандаги 11-умумтаълим мактабида ҳозирда таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ушбу мактаб биносини таъмирлаш учун жами 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилган.