Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚДА 1200 ДАН ОРТИҚ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНДИ

×

 2023-07-13 08:54:46    318

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманининг “Қипчоқариқ”, “Варзак”, “Ўзбекистон”, “Арабмозор” ҳамда “Аҳшакгузар” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВли “Деҳқонобод” подстансиясидан чиқувчи 10 кВли “Варзак” электр узатиш тармоғи белгиланган режага асосан мукаммал таъмирланмоқда.
Мутахассислар томонидан узатманинг салқи симларини тортиш ҳамда носоз қисмини янгилаш, носоз изоляторларни янгисига алмаштириш, таянчларни тик ҳолатга келтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бу каби олиб борилаётган амалий ишлар натижасида узатма орқали сифатли электр энергияси етказиб берилишига ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган узилишлар олди олинишига хизмат қилади.
Таъмирлаш ишлари якунланиши билан узатма орқали электр энергия билан таъминланадиган 1200 дан ортиқ истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланади.