Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“КОНИЗАР” МФЙДА 50 ТА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОР ҲАМДА 30 ДАН ОРТИҚ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ОБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

×

 2023-07-17 15:59:40    254

PDF юклаш
Чоп этиш


Тумандаги “Конизар” МФЙда вақтинча иш билан банд бўлмаганларни тадбиркорликка йўналтириш ва янги иш ўринлари яратиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Бу борада маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳоли ўртасида мунтазам равишда ўрганишлар олиб борилаётгани ўз самарасини бермоқда.
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Шерзод Раҳмоновнинг қайд этишича,  биргина жорий йилнинг ўтган даврида 15 нафар фуқорога ишлаб чиқариш, тикувчилик ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил қилиш мақсадида имтиёзли банк кредити олиш учун тавсиялар берилди. Хозирги кунга қадар  имтиёзли кредитлар тўлиқ ажратилиб, янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. 
Хусусан, маҳаллада истиқомат қилаётган Авазбек Каримов ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш истаги борлигини билдирганди. Унга ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан 30 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. Натижада у ўз хонадонида оилавий тадбиркорликни бошлаб, пайпоқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйди ҳамда маҳалладаги 5 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлади.  Тадбиркор Ботиржон Собиров фаолиятини кенгайтириши учун ажратилган кредит эвазига ишлаб чиқарилаётган полиэтилен маҳсулотларининг тури янада ортди. Бунинг учун Хитойдан зарур дастгоҳлар олиб келиб ўрнатилди. 
-Маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар доирасида ижтимоий дафтарларга киритилган оилалар билан ишлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда,-дейди Шерзод Раҳмонов. – Мисол учун, бу борадаги саъй-ҳаракатлар давомида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган 45 нафар кам таъминланган оилага деҳқончилик қилиш учун 20 сотихдан ер ажратиб берилди.