Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЙИҒИЛИШДА АҲОЛИГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР СИФАТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2023-07-18 10:47:31 316
Мамлакатимизда кейинги йилларда тиббиёт соҳасида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва қулайлиги янада ошмоқда. Бу борада Тошлоқ туманида ҳам аҳоли саломатлиги йўлида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда дастлаб туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Акмалжон Шерматовнинг "2023 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар, уларнинг ечимлари" ҳамда "2023 йилнинг 2-ярим йиллигидаги устувор вазифалар бўйича" ҳисоботи тингланди.
Шундан сўнг, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича ўринбосари А.Юсупов сўзга чиқиб, тиббий бригадалар фаолиятини кучайтиришга ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш давомида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш юзасидан туғиш ёшидаги аёллар, ҳомиладор аёллар, 1 ёшгача бўлган болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, "Умуммиллий ҳаракат" бўйича аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, спорт билан доимий шуғулланишни тарғиб қилишга оид тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш масалалари муҳокама қилинди.