Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ МФЙДА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛАР САФИ ОРТМОҚДА
2023-07-19 14:49:02 313
Сўнгги йилларда Тошлоқ туманида аҳолига хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш каби соҳалар билан самарали шуғулланаётган тадбиркорлар сафи тобора кенгаймоқда.
Хусусан, тумандаги Тошлоқ МФЙда ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан тадбиркорлар сони ортиб бормоқда. Маҳалла драйвери ишлаб чиқариш ҳисобланган ҳудудда тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.
Маҳалла ҳоким ёрдамчиси Машҳурбек Каримовнинг қайд этишича, унинг тавсияси билан 2023 йилда 22 нафар фуқарога имтиёзли банк кредити олиш учун ёрдам берилди. Натижада 16 та янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишида тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Тадбиркорлар томонидан йил бошидан буён жами 46 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.