Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 289 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


АМИНЖОНОВЛАР ХОНАДОНИДА МАНЗАРАЛИ ГУЛЛАРНИНГ 30 ХИЛИ ПАРВАРИШЛАНМОҚДА

×

 2023-07-24 14:00:42    350

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи гулчи боғбон Ваҳобжон Аминжонов хонадони меҳнати билан эл эътиборига тушган ибратли оилалардан биридир.
В. Аминжонов мана ўн беш йилдирки ўз хонадонида қизиқишлари самараси бўлган гуллар, манзарали дарахтларни кўпайтириш билан шуғулланади. Бу серқирра инсон хонадонига кириб боришингиз билан ҳудди ботаника боғида ҳис қиласиз ўзингизни. Ҳовлида гуллаб турган антиқа турдаги олма ва павлония дарахти эса илк таассуротдаёқ хонадон соҳибининг манзарали ва мевали дарахтларга ҳам қизиқишини билдиради. 
Хонадонда 1,5 сотихлик майдонда ташкил  қилинган иссиқхонада турли хил гуллар гуркираб турибди. 30 дан ортиқ гул навлари парвариш  қилинаётган иссиқхонада турли хил, турли шаклдаги гуллар кўзни қувонтиради.  
63 ёшни қаршилаганига қарамай бардам, ҳали  ҳам интилишда, изланишда ҳаёт кечираётган суҳбатдошимиз мана шу меҳнатлари самараси сабаб икки ўғил, икки қизни вояга етказиб уйли-жойли,  машинали қилиб улгурган. 
Аввалига қизиқиш туфайли бошланган ишлар бугунги кунда ўз даромади билан оила фаровонлиги, тўкинчилигини таъминламоқда. Муҳими бу инсонга қараб туриб қандай ёшда бўлмайлик изланишдан, меҳнатдан  тўхтамасак кўплаб мўъжизалар ярата олишимиз  мумкин эканлигига ишонч ҳосил қиламиз.