Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ҚАБУЛИ: ҲЕЧ БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАЙДИ
2023-08-02 08:05:40 356
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар туман ҳокимига тўғридан тўғри мурожаат этиб, муаммо ва таклифларини билдирдилар.
Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, пенсия, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, оила турмуш муносабатлари борасида бўлди.
Ҳар бир мурожаат мутасаддилар томонидан бирма-бир муҳокама қилинди, жойида ижобий ҳал этилди. Айрим муддат талаб этилган мурожаатлар қатъий назоратга олинди.