Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИДАН ХАЛҚ МИННАТДОР

×

 2023-08-03 16:38:12    368

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманида бугунги кунда 51 нафар ҳоким ёрдамчилари фаолият олиб бормоқда. Дарҳақиқат, мазкур лавозим жорий этилганидан сўнг аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммолар ўз ечимини топа бошлади. Буни тумандаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятлари мисолида ҳам кўриш мумкин. 
–Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ҳоким ёрдамчилари, бу – Президентнинг маҳаллалардаги вакили бўлиб, улар ҳар куни аҳоли билан ишлаб, одамларга давлат томонидан яратилаётган молиявий имкониятларни етказиши, қолаверса, тадбиркорлик ва деҳқончиликка ўргатиш орқали камбағалликдан чиқишига хизмат қилувчи инсондир, – дейди “Қанжирға” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Сардорбек Эркинжонов.
“Қанжирға” МФЙда хатлов  жараёнида 185 нафар ишсиз фуқаролар аниқланди. Жорий йилнинг сўнгги 6 ойи ичида, 15 нафар фуқарога ўз бизнесини йўлга қўйиш мақсадида 331 миллион сўм кредит олишга амалий ёрдам кўрсатилди.
8 нафар аёлларга субсидия асосида тикув машинаси ҳамда бир нафар фуқарога инкубация дастгоҳи олиб берилди.