Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ГУЛЧИЛИК ХОНАДОНЛАРДА ТАКОМИЛЛАШМОҚДА
2023-08-07 17:02:09 398
Тошлоқ тумани Фурқат маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Гўёхон Хакимова мана ўттиз йилдирки гулчилик билан шуғулланади. Унга турмуш ўртоғи, фарзандлари, келинлари кўмакчи.
Маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Нодиржон Мўминов тавсияси билан 18 миллион имтиёзли кредит олиш ҳисобига янги 1,5 сотихли иссиқхона қурилиб гуллар турини янада кўпайишига эришилмоқда. Ҳозирда иссиқхонада 50 дан ортиқ гул турлари мавжуд бўлиб уларнинг орасида ноёблари ҳам парваришланмоқда.
Гулчилик орқали олинган даромаддан уйлар тиклаб, тўйлар қилган қаҳрамонимиз давлатимиз томонидан берилаётган эътибор ва қўллаб-қувватлашлардан мамнун.
-Янги қурилган иссиқхона гуллар парвариши, уларни кўпайтиришимиз учун қулайлик бўлди, - дейди Г.Хакимова. - Имтиёзларни бўлгани яхши. Ҳунарманд халқимизга анча ёрдам бўляпти. Яқинда бўлиб ўтган Намангандаги 62-халқаро гуллар фестивалида иштирок этиб парваришлаган гулларимдан 20 миллион сўм даромад олдим. Буларнинг барчасида давлатимиз томонидан берилаётган имконият ва эътиборнинг акси мужассам.