Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯРАТИЛАЁТГАН ИМКОНИЯТЛАР НАТИЖАСИДА ФАОЛИЯТИМИЗ ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА
2023-08-08 16:43:41 353
Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга етарли шароитларни яратиб бериш, хусусан имтиёзли кредитлар ажратиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бугунги кунда ўзининг тадбиркорлигини йўлга қўйиб, ишчи ўрни яратиб, ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириб бораётган ишбилармонлар сафи ортмоқда.
Яратилаётган имкониятлар, берилаётган имтиёзлар самараси ўлароқ Тошлоқ туманида ҳам тадбиркорлар сафи йилдан йилга кенгаймоқда. Фурқат маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Шукрулло Валижонов хонадонида беш нафар ишчи билан аёллар пойафзали ишлаб чиқаришни бошлаган эди. Бугунги кунда бўш турган уч қаватли бинони ижарага олиб фаолиятини кенгайтирган тадбиркор қўшимча 40 та иш ўрни яратди. Бу ерда кунига мавсумга қараб 2500 жуфт пойафзал ишлаб чиқарилмоқда.
Тадбиркор Ш. Валижонов ўзининг "Visol" бренди остида ишлаб чиқараётган 10 турдаги аёллар пойафзалларини республикамизнинг ички бозорларига етказиб бермоқда. Бундан ташқари бу бренд остидаги маҳсулотлар Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон давлатларига ҳам етиб бормоқда. -Фаолиятимизни кенгайтириш жараёнида 200 миллиондан ортиқ маблағ эвазига ишлаб чиқариш техникаларини олиб келиб ўрнатдик, - дейди иш бошқарувчи Бахтиёржон Ахмедов. - Пойафзалларни асосан Туркиядан, Хитойдан келтирилган материаллардан фойдаланиб ишлаб чиқармоқдамиз. Келажакдаги режаларимиз катта. Ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш ҳисобига яна кўплаб ишчи ўрни яратишни мақсад қилганмиз.
Сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш билан бирга ишчиларга ҳам қулай шарт-шароитлар яратиб берилган. Уларга яхши маош, бепул тушликлар ташкилланганлиги ишчиларнинг ўз ишидан мамнунлик ҳиссини ошишига хизмат қилмоқда.