Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ КЎМАГИ БИЛАН ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛМОҚДА
2023-08-09 17:36:07 442
Тошлоқ туманида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш истагини билдирган фуқароларга ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан имтиёзли кредитлар ажратилиб, янги иш ўринлари ташкил этилмоқда.
Хусусан, жорий йилда Фурқат МФЙ ҳоким ёрдамчиси Нодиржон Мўминов тавсияси асосида имтиёзли кредитлар ажратилиб, кўплаб тадбиркорлар ўз фаолиятини бошладилар. Фурқатлик Иззатилло Эркинбоев ҳам 25 миллион сўм имтиёзли кредит олиш ҳисобига янги ускуналар олиб келиб ўрнатди.
Тадбиркор ўзининг "Pikachu" бренди остида чипс ишлаб чиқариб қадоқлаб ички бозорга чиқармоқда. Оилавий ишчи жамоадан ташқари қўшимча 6 нафар маҳалладошларини иш билан таъминлади.
-Ҳозирча кунига 500 килограмм чипс ишлаб чиқармоқдамиз,-дейди тадбиркор И. Эркинбоев. -Ишлаб чиқариш қувватини янада оширишни мақсад қиляпмиз. Бу эса яна 10 дан ортиқ ишчи ўрни яратишни талаб қилмоқда. Бунга маҳалладаги ишсиз ёшларни жалб қилишни ният қилганмиз.