Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚДА “20 МИНГ ТАДБИРКОР – 500 МИНГ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИС” ДАСТУРИ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
2023-08-14 17:29:29 398
Тумандаги “Amira Textile” корхонасида бўлиб ўтган семинарда сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар вакиллари, ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар иштирок этишди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ 93-сонли Фармонига асосан “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилиши белгиланган. Дастлаб семинарда фармоннинг мазмун-моҳияти, тадбиркорларга яратиладиган шарт-шароитлар, имтиёз ва қулайликлар ҳақида кенг тушунчалар берилди.
Шунингдек йиғилганларга дастурда тадбиркорларга имкониятлар яратиб бериш орқали ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва шу йўл билан камбағалликни қисқартириш ҳамда бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш борасида таъкидлаб ўтилди.
Семинарда ҳоким ёрдамчиларининг ижобий хулосасига кўра, тумандаги 15 та тадбиркорлик субъектларига "Ҳамкорлик сертификатлари" топширилди. Шу куни тумандаги иш излаётган ишсиз бўлган 50 нафарга яқин хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида корхонадаги бўш иш ўринлари таништирилди.
Ташкил этилган "Меҳнат ярмаркаси"да 10 нафардан ортиқ фуқароларнинг бандлиги таъминланди.