Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАРҚИШЛОҚ ОИЛАВИЙ ШИФОКОРЛИК ПУНКИТИДА БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛАДИ
2023-08-15 12:11:36 314
“Ташаббусли бюджет” доирасида ажратилаётган маблағлар ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб муаммоларига ечим бўляпти.
Тошлоқ туманидаги Жарқишлоқ маҳалласи аҳолиси “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг биринчи босқичида иштирок этиб, Жарқишлоқ оилавий шифокорлик пункитини мукаммал таъмирлаш лойиҳаси бўйича ғолиб бўлган эди. Лойиҳага кўра, қурилиш таъмирлаш ишлари учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилиб, айни пайтда бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилган. Қурилиш жараёнида шифокорлик пункити биносининг эшик ва ромлари тўлиқ янгисига алмаштирилади. Замонавий ҳамда тежамкор иситиш тизими ўрнатилади. Пол қисми янгиланиб, бинонинг фасад қисми таъмирланади. Бир сўз билан айтганда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратиб берилади.