Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Янги қабул қилинган меҳнат қонунчилигизми амал қилиш соҳасини биласизми…?

×

 2023-08-16 14:06:08    406

PDF юклаш
Чоп этиш


Тартибга солиш соҳасига кўра, 21.12.1995 йилда қабул қилинган Меҳнат кодексининг 3-моддаси мазмунига кўра, Меҳнат кодекси Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилиши белгиланган эди. Бироқ амалиётда ҳуқуқни муҳофа қилувчи идоралар ва суд тизимини тартибга солишга қаратилган алоҳида қонун ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ушбу соҳа вакилларининг меҳнатга оид низолари қонунлар ва улар асосида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинар эди. Бу ҳолат суд қарорларининг қабул қилинишида, ягона суд амалиётини қўллашда ўзига хос ноаниқликларни вужудга келтирар эди.Эндиликда эса янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 11-моддаси «Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиш соҳаси» деб номланиб, ушбу модданинг еттинчи қисмига мувофиқ шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга, шунингдек ички ишлар ва давлат божхона хизмати органларида, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматида, Миллий гвардиясида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга, суд, прокуратура ходимларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик айнан уларнинг фаолиятини тартибга солувчи махсус қонунчиликка зид бўлмаган тартибда қўлланилади.Аҳамиятли томони шундаки ушбу модданинг ўн иккинчи қисми мувофиқ меҳнат тўғрисидаги қонунчилик қуйидаги шахсларга нисбатан (агар улар ушбу кодексда белгиланган тартибда бир вақтнинг ўзида иш берувчилар ёки уларнинг вакиллари сифатида иш юритмаса) татбиқ этилмаслиги масаласи аниқлаштириб берилди. Яъни муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга, ташкилотларнинг кузатув кенгашлари аъзоларига, мазкур ташкилотнинг ходимлари бўлмаган тафтиш комиссиялари аъзоларига (тафтишчиларга), фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида ишларни бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) шахсларга.Меҳнат қонунчилигининг устуворлиги соҳасида судлар томонидан меҳнатга оид ишларни кўришда, аксарият ҳолларда қонун ва қонунчилик ҳужжатларини қўллашда «Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун талабига кўра норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг нисбатига мувофиқ қўллашда, яъни, судлар томонидан меҳнатга оид низоларда қонунчилик ҳужжатларини ёки қонуности ҳужжатларини қўллашда аниқ мезоннинг мавжуд эмаслиги судлар томонидан қарорлар қабул қилинишида бир қатор муаммоли ҳолатларни вужудга келтирар эди.Бунга амалдаги меҳнат кодексида аниқ механизм белгиланмаган бўлиб, 5-моддаси мазмунига кўра «Меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган шартлари ҳақиқий эмас» деб белгилангани сабаб бўлар эди.Чунки ушбу модда мазмунига кўра, фақатгина келишув ва шартномалар шартлари ходимлар аҳволини ёмонлаштирмаслиги назарда тутиларди.Эндиликда эса янги таҳрирдаги меҳнат кодексининг 13, 14, 15 ва 17 моддалари мазмунига кўра ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка нисбатан ёмонлаштирадиган нафақат шартлар, балки қоидалар киритилишига йўл қўйилмаслиги белгиланди ва бу келгусида меҳнат низоларини кўриш жараёнида судлар томонидан меҳнат низоларини меҳнат кодекси талабларига мувофиқ кўриш ҳамда қарор қабул қилиш имконини беради.Меҳнат низоларини ҳал қилишда вакиллик органларининг иштироки соҳасида амалда иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишда албатта ходимлар вакиллик органини розилигини олишни назарда тутади. Меҳнат кодексининг 101-модаси мазмунига кўра, иш берувчининг меҳнат шартномасини бекор қилишга оид тақдимномасини вакиллик амалдаги органлари 10 кунлик муддатда кўриб чиқишлари белгиланган.
Бироқ вакиллик органи ушбу тақдимномани мазкур муддатда кўриб чиқмаса, нима бўлади ёки такрорий киритилган тақдимномаларга ҳам умуман жавоб бермаса, нима оқибат рўй бериши аниқлаштирилмаган бўлиб, бу ўз навбатида вакиллик органларининг розилигисиз ходим билан меҳнат шартномани бекор қилиш ҳақидаги иш берувчининг буйруғини судлар томонидан бекор қилинишига, шу билан бирга, айрим ҳолларда инсофсиз ходимларнинг ишга тикланишига сабаб бўларди ҳамда иш берувчиларнинг суд қарорларига нисбатан ҳақли эътирозларини келтириб чиқарар эди.Эндиликда янги кодекснинг 164-моддаси учинчи қисмига мувофиқ касаба уюшмаси қўмитаси ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилиги масаласи бўйича қабул қилинган қарор ҳақида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ёзма тақдимномаси олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда иш берувчига хабар қилиши керак. Агар кўрсатилган муддат тугаганидан кейин касаба уюшмаси қўмитаси қабул қилинган қарор ҳақида хабар қилмаса, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ушбу кодексда белгиланган тартибда касаба уюшмаси қўмитасининг розилигисиз бекор қилишга ҳақли эканлиги белгиланди. 

Фарғона шаҳар Юридик хизмат кўрсатиш маркази       

бош юрисконсулти Ш.Очилов