Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК – ФАРОВОНЛИК ОМИЛИ
2023-08-17 08:10:27 342
Тошлоқлик соҳибкор деҳқонлар азал-азалдан томорқачиликка катта эътибор қаратишган. Бугун туманда оилавий тадбиркорлик, деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлар кўпчиликни ташкил этади.
Жумладан, Зикрилло Раҳмонов ҳам тумандаги «Янгийўл» МФЙ истиқомат қилиб, ўз оилавий бизнесини йўлга қўйган тадбиркорлардан бири. У айни пайтда ўз хонадонида писта кўчатини етиштириш билан шуғулланади.
Хонадонга қиришингиз билан беихтиёр улкан писта дарахтларига кўзингиз тушади. Дарахт шохларидаги меваларини кўриб, кўзингиз қувнайди.
– Бундан 20 йил аввал бир қадрдоним менга Эрондан бир ҳовуч писта меваси олиб келган эди, – дейди Зикрилло Раҳмонов. – Шу писталардан 10 донасини ерга қададим, уни астойдил парваришладим. Дастлаб бизнинг иқлим шароитида писта ўсармикан, деб ўйлардим. Вақтлар ўтди, эккан уруғларим ҳам ривожланишда давом этарди. Буни қаранги, 4-5 йил деганда мевага кира бошлади. Писталарни кўриб, қизиқишим янада ортаверди. Кўчатлар берган ҳосилдан кўчат етиштиршни бошладим. Ҳозирда йилига 10 минг тупга яқин писта кўчати тайёрлаб, сотаман. Соф даромадимиз кўчатнинг ўзидан йилига 100 миллион сўмдан ошади. Биз «Дўлана», «Акбарий», «Аҳмадий» навли хандон писталарни етиштирамиз. Писта кўчатлари ўртача 4-5 йилда мева беради. Кам бўлмадик: пистачилик ортидан фарзандларимнинг тўйларини ўтказдим, уйлар солдим.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, писта мағзи таркиби асосан ёғ ва оқсилга бой. Инсон танаси учун энг зарур элементлар унда мужассам. Ўзбекнинг дастурхонини писта ва бодом тўкин ва тотли қилиб келиши шундан.