Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-08-17 16:49:01    393

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан тасдиқланган медиа-режага асосан, бугун Тошлоқ туманида журналистлар ва блогерлар учун навбатдаги пресс-тур ташкил этилди.
Дастлаб, оммавий ахборот воситалари ходимлари тумандаги “Ёшлар” кичик саноат зонасида яқинда иш бошлаган “Ice milk bif” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар.
Айни пайтда корхонада тайёрланаётган сифатли ва ҳамёнбоп музқаймоқ маҳсулотлар бутун мамлакатимиз бўйлаб савдо тармоқлари, супермаркетларга етказиб берилмоқда. 
Тадбиркор Фазлиддин Дадажоновнинг қайд этишича истиқболли лойиҳани амалга ошириш учун Хитойдан 6 миллиард сўмга замонавий технологиялар харид қилиниб, олиб келиб ўрнатилган. 
Бундан ташқари тадбиркор томонидан қўшимча ишлаб чиқариш цехлари ташкил этилиб, жами 30 нафардан зиёд ёшларнинг бандлигини таъминланди.  
Пресс-тур давомида журналист ва блогерлар ҳудуддаги эшик ва ром ҳамда нон ишлаб чиқариш цехларини кўздан кечирдилар. Тадбиркор билан суҳбат қуриб, келгуси режалар, ишчи ходимларга яратиб берилаётган шароитлар ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.