Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ИШТИРОКИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-08-17 19:20:04 320
Бугун Тошлоқ тумани ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигидаги медиа-режага асосан, матбуот анжумани ўтказилди.
Дастлаб, ОАВ вакилларига туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев туманда аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка жалб қилиш борасида амалга оширилиётган чора-тадбирлар ҳусусида маълумот берди.
Айтиб ўтилганидек, жорий йилда биринчи навбатда туманнинг “Ишсизликдан ва камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш” мақсадида 2023 йил давомида 32,3 мингта янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
“Маҳаллабай ишлаш” тизими орқали ҳоким ёрдамчилари томонидан жорий йил ўтган давр мобайнида жами 11 442 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминланишига эришилди.
Ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномалари асосида 21,8 млрд.сўм имтиёзли кредит ва 75 нафар фуқароларга асбоб-ускуна учун 214,3 млн.сўм субсидиялар ажратиш ҳисобига 1100 нафарга яқин фуқароларни бандлиги таъминланди.
Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчилари томонидан шакллантирилган янги механизм асосида 135 та “маҳаллабай” микролойиҳалардан 73 таси (қиймати 25,5 млрд.сўмлик) ишга туширилиб, натижада 257 та янги иш ўринлари яратилди.
Матбуот анжумани сўнгида туман ҳокими мавзу юзасидан журналист ва блогерларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.