Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


КУТУБХОНАЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-08-18 16:08:05    356

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда вилоят болалар кутубхонаси ҳамкорлигида умумтаълим мактаб кутубхоначиларини малакасини, касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Тошлоқ туманида семинар ўтказилди.
Унда умумтаълим мактабларининг 47 нафар кутубхоначилари учун "Кутубхоналарда мавжуд меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш ва уларни юритиш тартиби" ҳамда "Мактаб кутубхоналарида  бибтехника воситаларини юритиш тартиби" мавзусида тушунчалар берилди.
Таъкидландики, ўқувчини китобга бўлган қизиқишини оширишда, маънавиятини юксалтиришда албатта кутубхоначи ўз касбининг етук мутахассиси бўлиши, касбий билим ва кўникмасини ошириши зарур.
Семинарда Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Одилхўжаева,  маънавият бўлими шўъба мудири Г.Қўчқорова ҳамда вилоят болалар кутубхонаси мутахассислари иштирок этдилар.     
Семинар иштирокчиларига тумандаги 6-, 12-умумтаълим мактаби кутубхоначилари томонидан мавзу асосида назарий билимлар ва амалий  машғулотлар  ўтказилди.  Шунингдек, семинарда янги 2023-2024-ўқув йилида  ўқувчиларни  кутубхонага жалб қилишда индивудиал ёндашувлар, ғоялар берилди.