Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ҚАБУЛИ: ҲАР БИР МУРОЖААТ НАЗОРАТДА
2023-08-22 14:28:36 335
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
Қабулда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, пенсия, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, оила турмуш муносабатлари борасида бўлди.
Қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш мақсадида туман ҳокими томонидан ташкилот ва корхоналарнинг мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.