Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
20 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАР ДОИМИЙ ИШ ЎРНИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ
2023-08-22 15:22:39 369
Бугун юртимизда маҳалла тизимига бўлган эътибор тубдан ўзгарган. Маҳаллабай ишлаш орқали ҳудуддаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларни муаммоларига ечим топиш, давлатимиз томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитларни тўғри йўналтириш борасидаги ишлар кўлами кенгаймоқда. Бунинг натижасида эса маҳаллалар обод бўлиб, ишсизлар сони камайиб фуқаролар манфаатдорлиги ошмоқда.
Тошлоқ туманидаги маҳаллаларда вақтинча иш билан банд бўлмаган фуқароларни тадбиркорликка йўналтириш, шу ҳисобидан янги иш ўринлари яратиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Сўфилар маҳалла фуқаролар йиғинида бугунги кунда ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Улар орасида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиб аллақачон яхшигина даромад топаётганлари ҳам талайгина.
Ҳаётхон Шаробиддинова ҳам тадбиркорларга берилаётган имтиёздан фойдаланган ҳолда 30 миллион сўм кредит олиб хонадонида махсус ишчи кийимларини тикишни йўлга қўйган.
Ҳозирда тадбиркор замонавий тикув ускуналарини ўрнатиб 20 дан ортиқ ишчи ўрни яратиб маҳалладаги “Аёллар дафтари”, “Темир дафтари”да турган аёлларни ҳам иш билан таъминлаган. Бу ерда олти турдаги сифатли махсус ишчи кийимлари тикиш билан баробарида ишчиларга ҳам яхши шароит ташкилланган. Уларга бепул тушлик, йўлкира пуллари ҳам берилади.
—Куни кеча Президентимиз тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида биз каби кичик бизнес вакилларига катта эътибор қаратганликлари мени яна ҳам руҳлантирди. Сабаби биз каби тадбиркорлар фаолияти кенгайишида давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзларнинг ўрни катта—дейди Ҳ. Шаробиддинова.—Олдимизга улкан режаларни қўйганмиз. Тикув машиналари сонини кўпайтириб, янги ишчи ўрни яратиб, қўшимча фаолиятимизни йўлга қўйишни ўз олдимизга мақсад қилганмиз. Бу билан нафақат маҳалладошларимизни иш билан таъминлашимиз мумкин, балки қўшни маҳалладаги ишсиз аёлларни ҳам иш билан банд бўлишига шароит яратган бўламиз.