Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚДА АСАЛАРИЧИЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА

×

 2023-08-24 08:53:45    363

PDF юклаш
Чоп этиш


Асалари бежизга етти хазинанинг бири, деб ҳисобланмайди. Ҳақиқатан ҳам бу ҳашаротнинг фойдаси жуда катта.
Кейинги йилларда Тошлоқ туманида асаларичилик фоалиятини янада ривожлантариш борасида ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Аҳоли орасида тарғибот тушунтириш ишларининг кучайтирилгани, тажрибали асаларичилар фаолияти ва иш тажрибаси оммалаштирилаётгани натижасида маҳаллаларда асалари боқувчилар сони ортиб бормоқда. 
Тумандаги “Бесаранг” маҳалласида яшовчи Алимардон Бойзоқов 7 йилдан буён асаларичилик билан шуғулланиб келади. У асаларичиликка қизиқиши туфайли дастлаб икки оила асалари парвариши билан бошлаган бўлса, бугунга келиб, асалари оиласи 100 тага етди. Ҳар мавсумда ўртача 300 - 400 килограммгача асал олади. Оилавий эҳтиёжлардан ортгани эса, албатта рўзғор учун қўшимча даромад манбаи ҳисобланади.
Бесаранг маҳалласида асаларичилик ривожланмоқда. Миришкор асаларичи  Жамолиддин Мирзаматовнинг сӯзларига кӯра, айни пайтда хонадонида 150 дона асалари оиласи мавжуд.  -“Ҳар йили 500 килограммгача асал оламан. Даромадимиз яхши”, – дейди Ж. Мирзаматов.- Ҳар бир хонадонда камида икки қутидан асалари боқишни тавсия қиламан. Сабаби оила аъзоларининг саломатлиги учун кони фойда бўлиши баробарида табиатни асрашга ҳам беқиёс ҳиссаси бор.
Барчага маълум, асалари ўсимлик ва дарахтларни чанглантиришда муҳим воситачи ҳисобланади.