Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ЯНГИ МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАСКАНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-08-28 10:38:33    267

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан Фарғона вилоятида давом этаётган "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остидаги “Маънавият фестивали” доирасида Тошлоқ туманида янги “Маънавият ва маърифат маскани”ни очилиш маросими бўлиб ўтди.
Президентимизнинг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида барча шаҳар ва туманларда маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш манзилли рўйхати тасдиқланган эди. Фарғона вилоятида мазкур масканлар сони яна биттага кўпайди. 
Туман марказида ташкил этилган Маънавият ва маърифат масканида барча шароитлар яратилган. Жумладан, замонавий кутубхона, маданият, ҳунармандчилик, тасвирий санъат ҳамда ижодкорлар хонаси ташкил этилган. Бинодаги кўргазмали тарғибот воситаларида маънавий-маърифий ислоҳотлар мужассам этган.
Очилиш маросими давомида филология фанлари номзоди Олим Тошбоев, Ўзбекистон давлат хареография академияси доценти, шоира Ҳулкар Ҳамраева ва бошқалар  иштирокида “Маърифат соати” ташкил этилди.