Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ҚАБУЛИ: АҲОЛИ МАНФААТЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2023-08-29 11:44:07 363
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш — бугуннинг долзарб вазифаларидан бири.
Қабул давомида тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Бугун 30 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 8 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. 2 нафар фуқарога моддий ёрдам ажратиш белгиланиб, қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 10 таси назоратга олинди. 10 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.