Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 32 ЙИЛЛИГИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН ҲОКИМИ АБДУҚАҲҲОР ДЖУРАБАЕВНИНГ ТОШЛОҚ ТУМАНИ ХАЛҚИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ
2023-08-31 21:42:18 361
Ассалому алайкум азиз ватандошлар, қадрли тошлоқликлар! Бугун энг азиз ва муқаддас байрамимиз - Республикамиз Мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида Сиз азизларни, Сизлар орқали бутун туманимиз халқини ушбу энг улуғ ва энг азиз айём билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Бу йил юртимизда Ватанимиз Мустақиллигининг 32 йиллиги "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" деган шиор асосида нишонланмоқда.
Азиз тумандошлар!
Яна бир бор сизларни Ватанимизнинг Истиқлол байрами билан чин қалбимдан табриклар эканман, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, хонадонларингизга файзу-барака тилайман.
Абдуқаҳҳор Джурабаев,Тошлоқ тумани ҳокими.