Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БИЛИМЛАР САРИ ЧОРЛАР БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ
2023-09-04 09:33:46 264
Бугун юртимиздаги барча мактабларда биринчи қўнғироқ жаранглади. Бу қўнғироқ бу йил биринчи марта мактаб остонасига қадам босган болакайлар учун чин маънодаги илк қўнғироқ бўлди.
Тошлоқ туманидаги умумтаълим мактабларида ҳам янги ўқув йили "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори билан бошланди.
Айниқса, тумандаги 51 та умумтаълим мактабларига 1-синфга қабул қилинган 3835 нафар болаларга тантанали равишда “Президент совғалари”ни топширилиши болажонларга олам-олам қувонч улашди.
2023-2024 ўқув йилида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси натижасида тумандаги 10 ҳамда 11-умумтаълим мактаблари таъмирдан чиқарилиб, янги ўқув йилига шай холатга келтирилди. Эндиликда ўқувчилар янги қурилган ўқув биноларида барча шароитларга эга синфхоналарда таълим-тарбия оладилар. Байрамона руҳда ўтган “Билимлар куни” тадбирлари 2-умумтаълим мактабида ҳам кенг нишонланди. Унда сўз олганлар ўқувчиларни янги ўқув йили билан табрикладилар.
Айтиш мумкинки, жорий йилда таълим соҳасидаги дунёнинг энг илғор давлатлардан бири бўлган Япония тажрибасини татбиқ этиш учун 2-умумтаълим мактаби танлаб олинди. Шу сабабдан янги ўқув йилида ушбу масканда ўқувчиларга Япония таълим тизими методикасига кўра билим берилади.
Тумандаги барча таълим муассасаларида “Билимлар куни” тадбирлари доирасида “Ўзбекистон – менинг Ватаним” шиори остида “Мустақиллик дарслари“ бўлиб ўтди.