Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚДА “ХАВФСИЗ МАҲАЛЛА-ХАВФСИЗ ХОНАДОН” ТЕЗКОР-ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА
2023-09-08 13:31:31 218
Айни дамда Тошлоқ тумани ҳудудида Жамоат тартибини сақлаш, тезкор-криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида “Хавфсиз маҳалла – хавфсиз хонадон” махсус-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.
Тумандаги Хўжаариқ МФЙда “Хавфсиз маҳалла-хавфсиз хонадон” махсус-профилактик тадбирда ички ишлар ходимлари, маҳалла бешлиги, коммунал соҳа вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари қатнашдилар. Тадбирда туман прокурори Шуҳратжон Мусаев ҳамда туман ИИБ бошлиғи Фарҳоджон Бектошевлар сўз олиб, соҳавий хизматлар томонидан “объектбай” ва “хонадонбай” ишлаш, "қизил” тоифадаги маҳаллаларда тезкор-криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва бошқа бир қатор йўналишларда аниқ ва режали чора-тадбирлар бажарилиши зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари маҳалла ҳудудида жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш мақсадида хонадонма хонадон юриб фуқаролар билан суҳбатлар ўтказдилар. Тадбир давомида ишсизлар ҳам аниқланиб, маҳаллада ташкил этилган “Меҳнат ярмаркаси”га жалб этилди. Бундан ташқари ҳудуддаги мактабларда давомад тадбирлари ўтказилди.
"Хавфсиз маҳалла – хавфсиз хонадон” махсус-профилактик тадбирлар тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтади. Айниқса, “қизил” тоифадаги маҳаллаларга жойига чиққан ҳолда криминоген вазиятига салбий таъсир этувчи омилларни ўрганиб, ўрганиш натижасига кўра аниқ мақсадли чора-тадбирлар белгиланади.