Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЯНГИ ЙЎЛ МФЙДАГИ “SILICON” ЎҚУВ МАРКАЗИ ЙИЛДАН ЙИЛГА ЮҚОРИ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШМОҚДА

×

 2023-09-11 08:43:32    253

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда ўқув марказларининг ташкил қилиниб, фаолият олиб бораётганлиги албатта, ёшларнинг мукаммал билим эгаллашлари учун яна бир имкониятни яратиб бермоқда, десак адашмаймиз.
Тошлоқ туманида алоҳида ўринга эга "SILICON" ўқув маркази "Янги йўл" маҳалласида 2016 йилдан буён фаолият юритмоқда. Ҳозирда ўқув марказда 20 нафар ўқитувчилар иш билан таъминланган. 
Маълумот учун, ўқув марказ томонидан қисқа 2 йиллик фаолияти давомида 1000 нафардан зиёд ўқувчиларга таълим берилган. Булардан 30 нафардан ортиқ ўқувчилар IELTS, 40 нафар ўқувчилар Multi – level сертификатларига эга бўлишди. Шунингдек, шу кунгача 40 нафардан ортиқ ўқувчилар АҚШ, Жанубий Корея, Англия, Германия, Россия, Туркия давлатларидаги олий ўқув юртларига ўқишга киришди.
Марказ ўқувчилари янги ўқув йилида мамлакатимиздаги Олий таълим даргоҳларига ўқишга киришда юқори натижаларни қўлга киритдилар. 100 нафардан зиёд тошлоқлик ёшлар ўқув марказинг ёрдами билан республикамиздаги олий ўқув юртларига ўқишга кирдилар.
Куни-кеча тумандаги 11-умумтаълим мактабида ўқув маркази томонидан тадбир ташкил этилди. Тадбирда умумтаълим мактаблари директорлари, маҳалла фаоллари, ўқувчиларни ота-оналари учун файзли дастурхон ёзилди. Унда сўз олган туман ҳокими ўринбосари Элмуродхон Мадаминов кейинги йилларда туманда олий таълимга қабул қилинаётган ёшларнинг сафи кенгайиб бораётганлигини, бунда ўқув марказларининг хизмати катта бўлаётганлигини таъкидлаб ўтди.