Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


2-СЕКТОР ҲУДУДИДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ОИЛАНИНГ УЙ-ЖОЙИ ТАЪМИРЛАБ БЕРИЛДИ

×

 2023-09-12 13:09:39    238

PDF юклаш
Чоп этиш


Кейинги йилларда мамлакатимизда бўлгани каби Тошлоқ туманида ҳам кам таъминланган, жисмоний имконияти чекланган фуқароларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Айниқса, сектор раҳбарлари томонидан ҳудудларда хонадонма хонадон ўрганишлар олиб борилиши натижасида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган тақдир йўлларида ўз ўрнини топишга қийналаётган ва имконияти чекланган юртдошларимизга манзилли ижтимоий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
2-сектор ҳудудида ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. 
Яқинда, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Шуҳратжон Мусаев Юқориқишлоқ МФЙда аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида хатлов ўтказган эди. Сектор раҳбари ушбу маҳаллада яшовчи “Темир дафтар"га киритилган Ширинхон Абдураҳимова хонадонида бўлиб, яшаш шароитини ўрганди. Ўрганиш натижасига кўра, фуқаро 2011 йилда боқувчисини йўқотганлиги, оила ҳозирда эҳтиёжманд эканлиги, яшаш хонадони таъмирга муҳтожлиги аниқланди. 
Шундан сўнг, вилоят прокурори Б.Исмоилов топшириғига асосан туман прокурори Ш.Мусаев бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, хонадон ҳомийлик кўмаги билан тўлиқ таъмирдан чиқарилди. 
Ҳозирда хонадон эгаси Ш.Абдурахимова бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти юритаётган оқилона сиёсатидан мамнунлиги ҳамда ушбу хайрли ишда бош бўлган вилоят прокурори Б.Исмоиловга, 2-сектор раҳбари Ш.Мусаевларга ўз миннатдорчилигини билдирмоқда.