Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-09-12 17:36:31 245
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
Қабулда асосан оилавий масалалар, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит ажратиш, субсидия асосида уй-жой билан таъминлаш, даволаниши учун моддий ёрдам ажратиш, бир марталик моддий ёрдам тайинлаш, яшаб турган хонадонини таъмирлаб бериш, кадастр, суд-ҳуқуқ масалалари билан боғлиқ муаммолар ва яна бир нечта турдаги масалалар юзасидан мурожаат келиб тушди.
Ҳоким қабулида 30 га яқин мурожаатлар тингланиб, шу жойнинг ўзида мутасаддилар билан биргаликда 10 та мурожаат ижобий ҳал қилинди. Ҳар бир фуқаро билан суҳбат давомида уларга муаммосига бевосита боғлиқ бўлган ташкилот раҳбарлари бириктирилиб ва ҳал этиш чоралари кўрилди.
Бундан ташқари кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш ва ишга жойлашиш сингари масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди.