Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Пахта—2023: ТЕРИМДА УЮШҚОҚЛИК ТАЪМИНЛАНМОҚДА
2023-09-15 07:54:50 271
Айни кунларда туманимизнинг қатор фермер хўжалиги далаларида жорий йилги пахта терими мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мавсум уюшқоқлигини таъминлаш мақсадида туманда жиддий тайёргарлик ишлари олиб борилиб, фермер хўжаликлари ва терим отрядлари аъзолари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилди.
Бу йил Тошлоқ туманида 4800 гектар майдондан 18200 минг тонна сифатли пахта ҳосили йиғиштириб олишда мавсум иштирокчиларининг моддий манфаатдорлигини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани муҳим омил бўлмоқда.
Шу боис теримда ҳар куни ўртача 6500-6700 нафар теримчилар қатнашмоқда.
Ҳозирги кунга қадар пахтачилик йўналишидаги 91 та фермер хўжаликлари ва 80 та терим отрядлари томонидан 4.8 минг тонна пахта териб олинди.
Бугунгача 1297 гектардан териб олинган пахта ҳосилдорлиги бир гектардан ўртача 37.1 центнерни ташкил этаётир. Кўплаб илғор фермер хўжаликлари биринчи теримнинг ўзида 42-45 центнердан ҳосил олишга эришаётгани қувонарлидир.
Тумандаги Сўфилар МФЙда Холмурод Якубов бошқараётган “Шох Жўрабой файз” фермер хўжалиги ҳам бу йил 15.3 гектар ер майдонига “С-8290” навли пахта эккан.
Дастлаб ерни экишга тайёрлаш ишлари меъёрида олиб борилиб қатор ораларига ишлов бериб ғўзанинг агротехник қоидалари етарли даражада бажарилганлиги ҳамда етти маротаба культивация ишлари амалга оширилганлиги ҳосилнинг мўл бўлишига катта ҳисса қўшган. Аввалига гектарига 200 килограммдан аммофост ва карбамид солиниб, яна 200 килограммдан икки маротаба селитра солинган. Бундан ташқари баргдан озуқа бериш -биостимулятор қилиш ишлари ҳам ўз вақтида олиб борилган. Шира ва кўсак қуртига қарши “Entospilan” қўлланилган.
—Биринчи теримнинг ўзида 15.3 гектар майдонга экилган пахтанинг ҳар гектаридан ўртача 40 центнердан ҳосил олиняпти. Даламизда ҳали ҳосил мўл.
Теримчиларга ҳар куни иссиқ тушлик тайёрлаб берилмоқда. Барча теримчиларимиз мақтовга арзигулик. Теримда аъзолардан ташқари уюшмаган аҳоли вакиллари ҳам кунига ўртача 80-120 килограммгача пахта териб хирмонимиз юксалишига ўз ҳиссалирини қўшмоқдалар—дейди фермер Х. Якубов.
Мавсум фидойилари кузнинг ҳар бир қуёшли кунини ғанимат билиб, йиғим-терим ишларини уюшқоқлик билан давом эттирмоқдалар.