Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“СЎФИЛАР” МАҲАЛЛАСИДА ЁШ ТАДБИРКОРЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА

×

 2023-09-16 09:25:20    213

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда юртимизда тадбиркорликка, айниқса, оилавий тадбиркорликка кенг йўл очилган бўлиб, Тошлоқ туманида ҳам  ўз бизнесини йўлга қўйиб, ўзи, оиласи, маҳалла, эл-юрт фаровонлигига муносиб ҳисса қўшаётган ёш тадбиркорлар сафи кенгаймоқда.
“Сўфилар” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётганлар кўпчиликни ташкил қилади. Жумладан Алишер Парпибоев ҳам ўзининг ишлаб чиқариш биносига эга бўлиб бу жойда асосан эшик-ромлар ясашни йўлга қўйган. Бундан ташқари қўшимча йўналиш сифатида ойнак кесиш хизматини ҳам ташкил этган. 
-Бугунги кунда буюртмачиларимиз сони ортиб бораётганлиги сабабли ишлаб чиқариш имкониятимизни кенгайтириб кўпроқ ишчи ўрни яратишни мақсад қилганмиз. Қўшимча ускуналар сотиб олиш учун кредит олишни режалаштирмоқдамиз. Бунинг эвазига сифатли ва ҳамёнбоп эшик-ром ва ойналар ишлаб чиқариш кўламини кенгайтирамиз,-дейди тадбиркор А. Парпибоев.
Тадбиркорлиги ортидан ўз манфаатдорлиги ошиши билан бир қаторда аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотни етиштириб бераётган, ишчи ўрни яратиб бошқалар манфаатдорлигини ҳам йўлга қўйган ишбилармонлар туманимизда кўпчиликни ташкил қилади. Бу эса юртимиз фаровонлигига ҳисса бўлиб қўшилади.