Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“МЕЗОН” ТАЖРИБАСИ: ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ПАХТАДАН ЮҚОРИ ҲОСИЛ ОЛИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
2023-09-16 17:46:10 307
Тумандаги “Хонариқ Саховати” ММТП ҳудудидаги “Ҳуршидбек зиё” фермер хўжалигида бир гектарга 240-250 минг дона кўчат қолдириб, “Мезон” усилида пахта етиштириш йўлга қўйилган.
Семинарда фермер ҳўжалиги раҳбари Хуршидбек 8 гектар майдонда 250 минг дона кўчат қолдириб, пахта етиштирилганлиги ва майдондан ўртача 60 центнер ҳосил кутаётганлигини айтиб, тумандаги фермерларга тажриба улушди.
Маълумотларга кўра, “Мезон” усулида кўчат сонини кўпайтириш билан бирга дала майдонларида олинадиган ҳосил икки ҳисса ортади. Биринчидан ягона қилинмайди, бир гектарда икки гектарни ҳосили етиштирилади. Бир теримда ҳосил йиғиштирилади. Иккинчи теримга ҳожат қолмайди.
Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов, вилоят нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Холматжон Комилов, Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаровлар сўзга чиқиб, Фарғона вилояти ҳокими топшириғига асосан “Мезон” фермер хўжалигининг пахтадан юқори ҳосил олиш тажрибаси бутун вилоят бўйлаб ўрганилаётганлиги, хўжаликнинг ҳар гектар майдонда 240-250 минг кўчат қолдириб, ҳосилдорликни 60 центнерга етказиш тажрибаси оммалашиб бораётганлигини таъкидлаб ўтдилар.
Семинар якунида фермер хўжаликларининг дала четларидаги ер майдонларини тўла ўзлаштириш, бир қарич ерни ҳам бўш қолдирмасдан сабзавот ва полиз экинлари, дарахтлар экиш, зовур ва сув бўйларида парранда боқиш ҳамда асалари уялари жойлаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Семинар иштирокчилари “Ҳуршидбек зиё” фермер хўжалигидаги пахта далаларидаги янги усулдаги ҳосилдорликларни кўздан кечирдилар.