Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚДА 32 НАФАР ЁШЛАРГА СУБСИДИЯ АСОСИДА АСБОБ-УСКУНАЛАР ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-09-16 18:13:43    246

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Тошлоқ тумани ҳокимлигида 32 нафар ёшларга 150 миллион сўмлик тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини-ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари, 6 нафар ёшларга компьютер жамланмаси, 12 нафарига тикув машинаси ҳамда 14 нафар ёшларга меҳнат қуроллари, асбоб-ускуналари топширилди.
Тадбирда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари, таклиф ва истакларини ўрганиш, уларни ҳал этиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари 32 нафар ёшларга бандлигини таъминлаш учун субсидия асосидаги асбоб-ускуналарни топширдилар.