Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”: 2-МАВСУМ БЎЙИЧА ТОШЛОҚ ТУМАНИДАГИ ҒОЛИБЛАР

×

 2023-09-18 16:41:58    184

PDF юклаш
Чоп этиш


2023 йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-мавсумида Тошлоқ туманида умумий қиймати 6 миллиард 80 миллион сўм бўлган 5 та ташаббус ғолиб бўлди.
Жорий йилнинг 27 августидан 16 сентябрга қадар давом этган жараёнда туманимизда жамоатчилик томонидан илгари сурилган таклифларнинг 82 таси овоз бериш босқичига ўтказилган бўлиб, ушбу таклифларга жами 53 минг 567 та овозлар тўпланди.
Хусусан, Бўстон МФЙнинг Бўстон кўчасида 3 км ички йўлларни асфальтлаш учун ажратилган маблағ 1 миллиард 320 миллион сўм бўлиб, тўпланган жами овозлар сони 5 084 тани ташкил этди.
Қумариқ МФЙнинг Хожиота кўчасида жойлашган маҳалла гузарини қайта қуриш учун ажратилган маблағ 800 миллион сўм бўлиб, тўпланган жами овозлар сони 4 003 та.
Тумандаги 41-сонли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш ҳамда 20 кВт қувватга эга бўлган қуёш панеллари учун ажратилган  маблағ 1 миллиард 320 миллион сўм бўлиб, тўпланган жами овозлар сони 3 815 та.
4-сонли умумий ўрта таълим мактабини жорий таъмирлаш ва 5  кВт қувватга эга бўлган қуёш панеллари ўрнатиш учун ажратилган маблағ 1 миллиард 320 миллион сўм бўлиб, тўпланган жами овозлар сони 3 814 та.
7-умумий ўрта таълим мактабига қўшимча бино қуриш ҳамда 5 кВт қувватга эга бўлган қуёш панеллари ўрнатиш учун ажратилган маблағ 1 миллиард 320 миллион сўм бўлиб, тўплаган овозлар сони 3 744 тани ташкил этди.