Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Тошлоқ туманида Япония таълим тизимини синов тариқасида амалга ошириш бўйича ўқув-семинар ўтказилди
2023-09-19 08:12:27 223
???? Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг 2022 йил 5-11 декабрь кунлари Японияга амалий ташрифи доирасида Токио шаҳридаги Фужимигаока мактабида олиб борилган ўрганишлар ҳамда мулоқотлар натижасида, таълим ва тарбияни уйғун ҳолда олиб бориб, болаларни ҳаётга тайёрлашни асосий мақсад қилган Япония таълим тизимини вилоятимизда синов тариқасида жорий этиш мақсадида вилоятдаги 18 та умумий ўрта таълим мактаблари танлаб олинган.
????Тошлоқ туманида Япон таълим тизимини синов тариқасида 2-умумий ўрта таълим мактабида амалга ошириш белгиланган.
???? Жорий йилнинг 16 сентябрь куни туманимиздаги 2-умумий ўрта таълим мактабида Япон таълим тизимини синов тариқасида амалга ошириш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов ҳамда вилоятимиздаги шаҳар ва туманларидаги ҳоким ўринбосарлари иштирокида амалий семинар ташкил этилди.
???? Мактабда япон таълими тажрибаси намуна сифатида бошланғич 20 та синфлардаги 545 ўқувчиларга тадбиқ этилади. Мактабдаги 1341 нафар ўқувчининг қўл телефонларини жойлаштириш учун қутилар, 545 нафар ўқувчи учун оёқ кийимларини тахлаш учун 20 та жавон, ўқувчиларни қўл ювишлари учун 14 та бошланғич синф биносида қўл ювиш, 5 дона идиш ювиш мосламаси, синф хоналарда ўқувчиларнинг ҳар бир дарс машғулотларда олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида 9 та синф хонасига электрон доска, 5 та синф хонасига магнит доска ҳамда 43 дюмли қўшимча телевизор ўрнатилган.Ўқувчиларда меҳнат қилиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида барча синф хоналарига тозалов воситалари, мактаб ҳудудидаги экин ерларни синфларга бириктирилган, шунингдек, меҳнат қуроллари билан таъминланган.