Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-09-19 16:45:11    208

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
Қабул жараёнида туман ҳокими томонидан ҳар бир фуқаронинг муаммоси тингланди. Учрашувда аҳоли томонидан уй-жой, газ, ичимлик суви, йўл, ер, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш ва бошқа маиший масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. 
Унда 30 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. 15 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 3 нафар фуқарога моддий ёрдам ажратиш белгиланди. Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 10 таси назоратга олинди.  2 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.
Қабулда айрим масалалар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.