Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ИЖТИМОИЙ ОБЪЕКТЛАРНИНГ ИСИТИШ ТИЗИМЛАРИ ЯХШИЛАНМОҚДА
2023-09-21 17:42:34 198
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарорига кўра, Тошлоқ туманида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси президенти қарорига мувофиқ ҳудудларда фаолият юритаётган давлат ижтимоий соҳа объектларини кўмир ёқилғисига ўтказиш орқали куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, қозонхоналарни модернизация қилиш ҳамда муассасаларнинг иссиқлик тизимини таъмирлаш ва белгиланган меъёрларда ишлашини таъминлаш давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор иштирокида амалга оширилмоқда.
Шу кунларда Тошлоқ туманидаги ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадидаги таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда.
Тумандаги 52 та умумтаълим мактаблари, 17 та тиббиёт муассасаси ҳамда 3 та маданият ва спорт объектлари ДХШ асосида бошқарилиб, “Rayyona biznes ta’mir” МЧЖ томонидан модернизация ишлари олиб борилмоқда. Шу кунга қадар 93 та объектрларда янги қозонлар ўрнатилиб ишга туширилди. Жами 5 316 тонна кўмир маҳсулотлари келтириб, заҳирага олинди.
Айни кунларда Тошлоқ туманида куз-қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида барча чора-тадбирлар муддатида бажарилмоқда.