Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-09-23 08:41:15    198

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ тумани ҳокимлиги ташаббуси билан “SMShD tex” масъулияти чекланган жамиятида ишлаш истагида бўлган хотин-қизлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.  
Мазкур меҳнат ярмаркасида маҳаллалардан ташриф буюрган 300 нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этиб, иш таклиф этаётган корхона фаолияти, ходимларга яратилган имкониятлар билан яқиндан танишдилар. Хотин-қизларга мавжуд мос иш ўринлари таклиф этилди.
Ўтказилган меҳнат ярмаркасида ish.mehnat.uz ахборот тизими  орқали тақдим этилган 350 дан ортиқ бош ўринлари ҳам тақдим этилди. Шу куни 16 нафар фуқароларга  ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди. 10 нафар хотин-қизлар касб-ҳунар ўргатишга  юборилди.
Шунингдек, 274 нафар аёллар корхона раҳбарияти томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар олишди.