Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК: ЖОРИЙ ЙИЛДА ТУМАНДАГИ 19 ТА БОҒЧАЛАРНИ ИСИТИШ ҚОЗОНЛАРИ ЯНГИЛАНДИ
2023-09-23 09:55:46 261
Айни кунларда Тошлоқ туманида ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарорига кўра, туманда ижтимоий соҳа объектларини кўмир ёқилғисига ўтказиш орқали куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, қозонхоналарни модернизация қилиш ҳамда муассасаларнинг иссиқлик тизимини таъмирлаш ва белгиланган меъёрларда ишлашини таъминлаш давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда.
Жорий йилда “Тошлоқ қурилиш таъмирлаш” хусусий корхонаси томонидан давлат-хусусий шериклик асосида тумандаги 28 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида иситиш тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Корхона раҳбари Фурқатжон Аҳмедовнинг қайд этишича, мавсумга тайёргарлик жараёнларида муассасалардаги тармоқлар тўлиқ ўрганиб чиқилиб, босқичма-босқич тежамкор янги иситиш қозонларига алмаштирилмоқда. Шу кунга қадар 19 та боғчалардаги иситиш қозонлари янгиланди. Ушбу муассаса биноларидаги иситиш тармоқлари тўлиқ таъмирланди. Иситиш тизимлари кўмир ёқилғисига мослаштирилди. Куз-қиш мавсуми учун 715 тонна кўмир маҳсулоти режалаштирилган эди. Ҳозирда 800 тонна сифатли кўмир маҳсулотлари заҳира қилинди. Бир сўз билан айтганда тумандаги ижтимоий соҳа объектларида мавсумни беталофат ўтиши учун барча зарурий чоралар кўрилмоқда.