Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИГА ЯНГИ МАХСУС ТЕХНИКАЛАР АЖРАТИЛДИ

×

 2023-09-25 08:58:57    304

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимиз ҳудудларини тоза ва обод этишда Ободонлаштириш бошқармасининг меҳнат жамоасини ҳиссаси беқиёсдир. Ушбу соҳа ходимлари ҳар куни эрта тонгда меҳнатга киришиб, кўча ва ҳиёбонларни тартибга солиб, сарамжон-саришта қилмоқдалар.   
Ўз ўрнида ободонлаштириш бошқармаси ходимларига муносиб шароитлар яратиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан бир қатор амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Кейинги йилларда корхонанинг моддий-техника базаси мустаҳкамланди. 
Куни-кеча туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев бошқарма ходимларига янги техникаларнинг калитларини топширди. Бошқармага янги юк ташувчи ҳамда сув сепувчи машиналар тақдим этилди. Берилган янги техникаларнинг қиймати салкам 1 миллиард сўмни ташкил этади. 
Эндиликда ушбу транспорт воситалари нафақат туман маркази, балки чекка қишлоқларда олиб борилаётган кенг кўламдаги ободонлаштириш ишларида ҳам хизмат кўрсатади.