Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚИЗҒИН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2023-09-26 15:50:25 211
Тошлоқ тумани Электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, мавсумга тайёргарлик мобайнида туман бўйича 51 дона турли қувватдаги трансформатор пунктлари ҳамда 112 километр узунликдаги электр узатиш тармоқларида жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Корхона мутахассислари томонидан электр узатиш тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш ҳамда носоз электр қурилмаларини янгилаш, трансформатор пунктларида монтаж қилиш ишлари сифатли якунига етказилди.
Шу кунларда туманнинг Хотинқуми, Тошлоқ, Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бу борада намунали ишлар ташкил этилган. Хотинқуми МФЙда 60 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилмоқда. Тошлоқ МФЙда эса 1,2 км электр тармоқлари янгиланмоқда.