Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА 1 ОКТЯБРЬ – ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-09-27 19:01:21    215

PDF юклаш
Чоп этиш


Сана муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирига таълим тизимида кўп йиллар меҳнат қилган фахрий педагоглар, тумандаги умумий таълим муассасаларида фидокорона меҳнат қилаётган ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда мактабгача таълим муассасаларида самарали меҳнат қилаётганлар таклиф этилди.
Дастлаб тадбирда сўз олган туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев барча соҳа ходимларини 1октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами билан самимий муборакбод этди. Туман ҳокими табрик сўзида мамлакатимизда кейинги 5 йил мобайнида муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббускорлигида боғча, мактаб ва олий таълим тизимида ишлаётган тарбиячилар, ўқитувчи ва устозлар меҳнатини муносиб қадрлаш, уларнинг иш ҳақини, жамиятдаги нуфузини ошириш бўйича муҳим қадамлар қўйилганлигини таъкидлаб, кейинги икки йилда ҳам туманимизда 10 дан ортиқ  мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга  оширилди.  Янги ўқув бинолари фойдаланишга топширилди. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси  бўйича 11 та мактабимизнинг моддий-ўқув техник базаси бойитилди, қўшимча ўқув бинолари барпо этилиб,  ўйингоҳлар ўқувчилар иҳтиёрига топширилганлигини айтиб ўтди.
Тадбирда таълим соҳасида наъмунали фаолият юритиб келаётган ўқитувчи ва мураббийлар фидокорона хизматлари учун эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Концерт дастурида санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар, саҳналаштирилган чиқишлар устозлар учун ажойиб байрам кайфиятини улашди.