Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


2- СОНЛИ ДМТТДА "СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ КУНИ"ГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-09-28 15:00:25    233

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ўтказиб келинаётган “Соғлом овқатланиш куни”га бағишланган тадбирлардан асосий мақсад мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларни хавфсиз ва соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишларни такомиллаштиришдир.
Шунингдек мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар самарадорлигини ошириш, овқат тайёрлаш учун масъул ходимлар (ҳамширалар, ошпазлар ва омбор мудирлари)нинг билимларини мустаҳкамлашдан иборатдир.
Тумандаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида  бўлиб ўтган тадбирда мутахассислар томонидан "Тўғри овқатланиш-саломатлик гарови" мавзусида кўргазмалар намойиш этилди.
Тадбирда боғча тарбияланувчилари учун расмлар орқали истеъмолга яроқли бўлган маҳсулотлар кўрсатиб ўтилди. Болажонларга мева ва сабзавотлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.