Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ АСОСИДА ҒОЛИБ НОМЗОДЛАР АНИҚЛАНДИ

×

 2023-09-29 16:53:03    179

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳудудларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, бандликни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бошқа соҳаларда юқори кўрсаткичларга эришган масъулларни рағбатлантириш учун маҳалла бешлиги учун танловлар ўтказилмоқда.
Жумладан, ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши ёшлар етакчиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли”, “Энг яхши профилактика инспектори” танловларини ўтказиш ҳудудларни комплекс ривожлантириш, обод ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. 
Танловнинг бу йилги дастлабки туман босқичи Тошлоқ туманида ҳам бўлиб ўтди.
Иштирокчилар томонидан танлов ўтказувчи туман ташкилий қўмитасига тақдим этилган ҳужжатлар, ишланмалар ва фотоальбомлар ҳакамлар ҳайъати томонидан бирма-бир кўриб чиқилиб, баҳоланди.
Танловнинг туман ғолиблари вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.